Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 08:59

Жамият

МИБ: НОРИНЛИК ҚАРЗДОР ОТА МАСЪУЛИЯТНИ ҲИС ЭТДИ

  • 22.Сентября.2021
  • 696

Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бюронинг Норин туман бўлими томонидан тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Жумладан, алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида кенг жамоатчилик ва аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Куни кеча бевосита алимент тўловчи билан ўтказилган суҳбат давомида қарздор ота масъулиятни ҳис этди.

Бўлим иш юритувида Учқўрғон туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Н. Ғаппаровдан ундирувчи Д. Бегматова фойдасига фарзандининг моддий таьминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ, айрим сабаблар билан ота фарзандининг моддий таъминотини тўлашда узилиш бўлган ва қарздорлик 20 миллион сўмга етган. Фуқарога амалдаги тартиб-қоидалар тушунтирилганда у қарздорликни тўлаб берди.

Яна бир фуқаро Х. Ҳайдаров ҳам турмуш ўртоғи Н. Усманова фойдасига бир нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. У билан ҳам олиб борилган тушунтиришлардан сўнг 4 миллион 300 минг сўм қарздорлик ундириб берилди.

Бундай тадбирлар давом этмоқда.

Шерали МАМАРИЗАЕВ,

МИБ Норин туман бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь