Қисқа сатрларда

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

03 September, 2025, 02:18

Жамият

МИБ: ОТАДАН 16 МЛН. СЎМ АЛИМЕНТ ҚАРЗДОРЛИГИ УНДИРИЛДИ

  • 22.Сентября.2021
  • 836

Мажбурий ижро бюросининг Давлатобод туман бўлими томонидан алимент маблағларни ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чоралар кўрилмоқда.

Куни кеча олиб борилган тушунтиришлар мобайнида қарздор ота ўз фарзанди учун 16 миллион сўм тўлаб берди.

Гап шундаки, бўлим иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2018 йил 4 апрелдаги суд буйруғига асосан қарздор Д. Э. дан ундирувчи Г. Ю. фойдасига 1/6 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олиниб, қарздор ота алимент маблағини ўз вақтида тўлаши бўйича огоҳлантирилган. Бироқ, Д. Э. бу масъулиятини унутиб, ўз вақтида фарзандининг моддий таъминотини қилмаган. Натижада қарздорлик оз эмас-кўп эмас, нақд 16 миллион сўмга етган. Навбатдаги ижро ҳаракатлари давомида фуқаро ўз масъулиятни ҳис қилди ва қарздорликни тўлаб берди.

Бюронинг Давлатобод туман бўлими томонидан алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари доирасида кунлик тадбирлар давом этмоқда.

Аюбхон ЁҚУБЖАНОВ,

МИБ Давлатобод тумани бўлими давлат ижрочиси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь