ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35101
21 December, 2024, 08:28
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарималарни ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, йўл ҳаракатларини бузиб, қўлланилган жарималарни тўламаётган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Куни кеча ўтказилган тадбир давомида нақ 98 та жаримаси бор Chevrolet Tracker вақтинчалик жарима майдончасидан жой олди. Маълум бўлишича, мазкур автотранспорт ҳайдовчиси гўёки ҳеч ким кўрмаяпти деган ҳаёлга бориб, юраверган кўринади. Автотранспортга қўлланилган жарималар 60 кун ичида ҳам тўланмаган. Сўнг, ҳужжатлар Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан ҳайдовчига қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган, яъни уяли рақамларига СМС юборилган. Бир неча маротаба гаплашилган ҳам. Лекин, ҳайдовчи қарздорликни тўлаш ўрнига, машинасини ғиз-ғиз ҳайдаб юрган. Халқимиз “бузоқни югургани сомонхонагача” деганларидек, куни кеча Тошкент шаҳрида тўхтатилиб, махсус планшет орқали кўрилганда жарима тўланмагани маълум бўлди. Қарздорлик эса 36,3 млн. сўмни ташкил этди. Ўз-ўзидан Chevrolet Tracker вақтинчалик жарима майдончасига равона бўлди.
Ойбек НОМОНОВ,
МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта инспектори
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти