ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35096
21 December, 2024, 08:52
Наманган Давлат университети ҳудудидаги фойдаланиш жараёнида кенглиги жиҳатдан эҳтиёждан ортиқ бўлган асфальт йўлакларни ихчамлаштириш, фойдаланишга яроқсиз тошлоқ ерларни қайта ўзлаштириш асосида 1,8 гектар ер майдонида «Экобоғ» ташкил этиш имконияти яратилди.
Бугун вилоятимизда ўтказилаётган кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳашари доирасида «Экобоғ» ҳудудига турли кўчатлар экиш учун оммавий ҳашар ташкил этилди.
Унда университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, вилоят фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Таъкидлаш жоиз, мазкур ноодатий боғ дунёнинг беш минтақаси, хусусан, Америка, Европа, Осиё ва бошқа мамлакатлар ҳудудида ўсадиган 86 хил ноёб турдаги 986 туп дарахт ва буталар, шунингдек, мингдан ортиқ декоратив гулларни ўз ичига олади.
«Экобоғ»га экилган дарахт, бута ва гуллар рақамлаштириш асосида QR код билан белгиланган бўлиб, QR код орқали дарахт, бута ёки гулнинг номини, унинг ватани, ўзига хос биологик хусусиятлари ҳамда ким томонидан қачон экилгани ҳақидаги маълумотларни олиш мумкинлиги ҳам эътиборга молик жиҳатдир.
«Экобоғ»нинг яна бир амалий аҳамияти шундаки, бу ерда университетнинг биология ва биотехнология йўналишлари талабалари учун 17 та фандан тажриба-синов ва очиқ амалий машғулотларни ташкил этиш учун имконият вужудга келади.
Бу ўз навбатида, таълим сифатини янада ошириш, «Экобоғ»дан манзарали ўсимликларни етиштириш ва парваришлашга оид очиқ тажриба участкаси сифатида фойдаланиш, таълим ташкилотлари – университет инновацион корпоратив ҳамкорлиги асосида мақсадли кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ва университет жозибадорлигини ошириш, ўқувчи, талаба ва фуқароларда табиатни асраб-авайлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид билим ва кўникмаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти