Қисқа сатрларда

Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

«Наврўз» маҳалласида замонавий хизмат кўрсатиш маркази фойдаланишга топширилди

Наманганда АйТи соҳаси ривожланишнинг янги босқичига чиқди

16 April, 2024, 05:34

Жамият

Наманган касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилди

  • 08.Февраля.2023
  • 715

Наманган туманининг Олахамак маҳалласида барпо этилган марказнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳамда туман секторлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, нуронийлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди.

Маросимда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов мазкур мономарказнинг ижтимоий катта аҳамиятини таъкидлаб:
– Муҳтарам Президентимиз яқинда вилоятлардан бирига ташрифлари чоғида «Илгари ёшлар касб эгаллаш учун Тошкентга ёки бошқа шаҳарларга борарди. Энди ўша шароитларнинг ўзи ёшларнинг олдига келаяпти. Мақсадимиз – аҳолини касб-ҳунарли қилиш. Яхши ҳунари бор одам ишсиз қолмайди», деган фикрларни билдирдилар, – деди. – Вилоятимиз ёшларига энг замонавий касбий таълимни эгаллаш имконияти яратилган ушбу марказ давлатимиз раҳбарининг шундай эзгу мақсадларининг рўёби йўлида барпо этилдики, юзга яқин кичик саноат зоналари вилоят драйвери сифатида ривожланаётган ва уларда тадбиркорлар томонидан ишга туширилган юзлаб корхоналарда малакали мутахассислар етишмаётган бугунги кунда бу лойиҳа муҳим аҳамият касб этади. 

Ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган Наманган касб-ҳунарга ўқитиш марказига 12 млрд. 700 млн. сўм маблағ сарфланиб,  17 та касб йўналиши бўйича ўқитиш тизими йўлга қўйилди. 

Амалиётга асосий эътибор қаратилган ушбу ўқув марказида бир вақтда 648 нафар ишсиз фуқарони касбга ўқитиш имконияти мавжуд. Ўқувчилар 3 ойлик курсларда касбий таълим олишади. Ногиронлиги бўлган ўқувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробари миқдорида стипендия ҳам берилади. Марказда тадбиркорлар ёшларни ўзлари учун зарур бўлган мутахассислик, касб-ҳунарга ўқитиб олишлари мумкин.

Шунингдек, бугун хорижда ишлаш истагидаги ёшлар ҳам оддий ишчи бўлиб эмас, қонуний асосда малакали мутахассис сифатида бориб ишлашлари учун, хорижга ишлашга кетишдан олдин фуқароларни касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро сертификатлар олишга кўмаклашиш борасида бугун фойдаланишга топширилаётган мактаб катта аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Рамзий лента қирқилиб, марказ очилгач, маросим иштирокчилари мактабда ташкил этилган ўқув-амалиёт имкониятлари билан танишдилар. 

Акрамжон САТТОРОВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь