Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

06 June, 2025, 02:27

Жамият

НАМАНГАН ВА ЖАЛОЛОБОД ВИЛОЯТЛАРИ ЎРТАСИДА ТРАНСПОРТ ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

  • 31.Марта.2021
  • 1133

Яқин уч ой ичида Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ўртасида автомобил қатнови йўлга қўйилади.

Бу ҳақда Жалолобод делегацияси билан бирга вилоятимизда бўлиб турган Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ибрагим Жунусов журналистларга берган интервьюсида маълум қилди.

Элчи юртимиздаги дипломатик миссиясини бошлаган вақтда тўртта назорат-ўтказув пункти ишлаган бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони саккизтага етган. 

Икки мамлакат Президентлари учрашуви давомида барча 15 та назорат-ўтказув пунктларини очиш бўйича топшириқ юклатилган. Назорат-ўтказув пунктларини очиш биринчи бўлиб Фарғона вилоятидаги Риштон тумани ҳудудидан бошлаш кўзда тутилмоқда. 

Давлат раҳбарлари томонидан ўтказув пунктларидан ўтаётган фуқаро паспорт текшируви учун бир ярим дақиқадан ортиқ вақти кетмаслигини таъминлаш бўйича кўрсатма берилган. 

Икки тарафлама ўтказиш пункти бўйича меъёрий талаблар ҳал этилганидан кейин Жалолобод ва Наманган ўртасида автомобиллар қатнови йўлга қўйилади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь