ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34881
03 December, 2024, 12:36
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Аҳмедов Дилмурод Тохиржонович Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Вилоят ҳокимлигида Адлия бошқармасининг янги раҳбари таништирилди.
Йиғилишда вилоят секторлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Адлия бошқармаси тизимида олиб борилаётган ишларни эътироф этди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов Адлия вазирининг буйруғи ҳамда Дилмурод Аҳмедовнинг меҳнат фаолияти ҳақидаги маълумотномани ўқиб-эшиттирди.
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан, 2018 йилдан буён ҳозирга қадар Наманган вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Сабиров Хайрулло Исмоилович Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар соҳанинг ҳар икки раҳбари фаолияти юзасидан илиқ фикрларни билдирдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти