Қисқа сатрларда

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Муносабат: Конституция – инсон қадри учун

МИБ: Қарз тўланмагани учун "Ласетти" ва "Малибу" хатланди

Мақомга муносиблик масъулияти ёки сафардан ташқари даҳмазалар

Бахтли болалик тараннуми

27 June, 2022, 07:21

Жамият

Наманган вилояти ИИБ тизимида раҳбар тайинловлари амалга оширилди

  • 13.Июня.2022
  • 402

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруқлари билан Наманган вилояти Ички ишлар тизимида бир қатор кадр тайинловлари амалга оширилди.

Жумладан, подполковник Ғайратжон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У вилоят марказидаги учинчи сектор раҳбарлигига ҳам масъул бўлади.

Ғайратжон Раҳматуллаев 1974 йилда Янгиқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, Наманган саноат техника институти ва Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

Ички ишлар органларидаги меҳнат фаолиятини 1998 йилда Наманган вилояти ИИБ жамоат тартибини сақлаш бўлимида масъул вазифада бошлаган.

Янги тайинловга қадар, яъни 2020 йилдан буён Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Хусусан, подполковник Ғайратжон Аҳмаджонович Ғаниев Мингбулоқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У тумандаги учинчи сектор раҳбарлигига ҳам масъул бўлади.

Ғайратжон Ғаниев 1980 йилда Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йили Ички ишлар академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос.

Ички ишлар органларидаги меҳнат фаолиятини 2003 йилда Наманган тумани ИИБда тезкор ходим вазифасида бошлаган. 

Янги тайинловга қадар, яъни 2020 йил август ойидан буён Наманган шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, полковник Муҳаммаджон Ибрагимович Дадажонов Чуст тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. У тумандаги учинчи сектор раҳбарлигига ҳам масъул бўлади.

Муҳаммаджон Дадажонов 1965 йилда Чуст туманида туғилган. Маълумоти олий, Тошкент политехника институти ва Наманган давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – қурувчи мухандис, ҳуқуқшунос.

Ички ишлар органларидаги меҳнат фаолиятини 1989 йилда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасида масъул вазифада бошлаган.
Янги тайинловга қадар, яъни 2019 йилдан буён Мингбулоқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь