Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 03:21

Жамият

Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига янги раҳбар тайинланди

  • 30.Апреля.2022
  • 1161

Наманган вилояти Ички ишлар органлари тизимида тайинлов амалга оширилди. Республика Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан подполковник Анвар Абдуазизович Ҳафизов Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Янги раҳбар вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги ЙҲХБда бўлиб ўтган йиғилишида шахсий таркибга расман таништирилди. 

Анвар Ҳафизов 1978 йилда Самарқанд шахрида туғилган. Маълумоти олий, Самарқанд давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Мутахассислиги юрист. Ички ишлар идораларидаги меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида бошлаган. Меҳнат фаолияти давомида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасида турли масъул ва раҳбарлик вазифаларида ишлаган. Подполковник Анвар Ҳафизов янги тайинловга қадар, яъни 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Навоий вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

Оқилхон Дадабоев

Энг кўп ўқилганлар

Календарь