Қисқа сатрларда

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

Ўрик дарахтини касалликлардан ҳимоя қилинг!

НамДУ талабаларининг янги ихтироси пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади

11 April, 2025, 11:39

Жамият

Наманганда 482 метрли кўприк қурилади

  • 05.Февраля.2024
  • 474

Уйчи тумани орқали Учқўрғон ва Норин туманларини вилоят маркази билан боғловчи янги йўл ва Норин дарёси устига кўприк қурилмоқда. 

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов умумий узунлиги 17,5 км.ни ташкил этувчи мазкур лойиҳа тақдимоти билан танишди.

Республика йўл қурилиш дирекцияси буюртмачилигида бош пудратчи «Тошкент кўприклардан фойдаланиш» ДУК томонидан Норин дарёси устига 2024 йилда қиймати 53,6 млрд. сўмлик 482 метр узунликда кўприк қурилади. Объектнинг умумий  қиймати 184,9 млрд. сўмни ташкил этади.

Янги кўприк қурилишига нуронийлар оқ фотиҳа берди.  

Таъкидлаш жоиз, ушбу лойиҳа шарофати билан Уйчи, Норин туманларида транспорт тирбандликлари ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисалари олди олиниб, юздан зиёд маҳаллаларда яшовчи 450 минг аҳоли  ҳамда  юздан ортиқ тадбиркорлик субъектига янада қулайлик яратилади.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь