ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35111
22 December, 2024, 01:55
Бугун бир қатор интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида “Док-1 Макс” сиропидан истеъмол қилган, Учқўрғон туманининг Гулистон маҳалласида яшаган 3 ёшли ўғил бола Қ.Б. вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур хабар юзасидан Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулходи Иминов билан боғланиб, ҳолат бўйича расмий изоҳ олдик:
– Вафот этган бемор Б.Қ. шифохонадан ташқари ривожланган пневмония, ўткир кечуви оғир формаси, ҳазм фаолиятини функционал бузилиши ва диспептик ҳолат ҳамда гиповолемия оғир даражаси ташхиси билан даволанган. 2022 йил 15 декабрь куни туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган пайтда оғир ҳолатда мурожаат қилган. Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам чораларига қарамасдан у 2022 йил 21 декабрь куни вафот этган.
Бутун Республика бўйлаб “Док-1 Макс” дори воситасининг салбий таъсири бўйича муаммолар келиб чиқиши бошлаганидан кейин сўраб ўрганилганда, вафот этган бемор онасининг сўзидан бу бемор ҳам уй шароитида шифокор кўрсатмасисиз “Док-1 Макс” препаратини қабул қилганлиги аниқланган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси аҳоли, хусусан ота-оналарга шуни мурожаат қиладики, шифокор тавсиясисиз дори истеъмол қилманг! Тақиқланган дори воситаларидан фойдаланманг! Шифокор рецептисиз дорихоналардан ҳеч қачон дори сотиб олманг! Айниқса, болалар саломатлигига асло бефарқ бўлманг!
Оқилхон Дадабоев, ЎзА
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти