Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

24 December, 2024, 11:54

Жамият

НАМАНГАНДА ЭМЛАШ ЖАРАЁНЛАРИ БОШЛАНДИ

  • 01.Апреля.2021
  • 807

Вилоятимизда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирлари бошланди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Наманган шаҳридаги 14-сонли оила поликлиникасида амалга оширилган дастлабки вакцинациялаш жараёнига 65 ва ундан катта ёшдаги отахон-онахонлар чақирилди. Биринчи бўлиб, Чорсу маҳалласида истиқомат қилувчи 87 ёшли Аҳмаджон ота Исмоилов эмланди.
- Ўтган йили коронавирус инфекциясига чалиниб, қирқ беш кун касаллик азоб-уқубатини тортдим. Бу вирус ўта хавфли эканлигини бошимдан кечирдим. Яратганга шукурким, коронавирусга қарши эмлаш бошланаётганлигини эшитиб, ўз хоҳишим билан поликлиникага келдим. Саломатлик посбонлари илиқ кайфиятда қарши олдилар. Энди хавотирга ўрин йўқ, - дейди Аҳмаджон Исмоилов.

Ушбу муҳим тиббий тадбирга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўрилди. Вилоят бўйича 238 та эмлаш пункти, 293 та эмлаш бригадаси ва 54 та мобил гуруҳи ташкил этилди. Европада ишлаб чиқарилган 48 минг доза «AstraZeneca» ва ўзбек-хитой олимлари томонидан ишлаб чиқилган 51 минг 200 доза «ZF-UZ-VAC2001» вакцинаси келтирилди.
14-оила поликлиникаси бош врачи Нафиса Турсунқулованинг маълум қилишича, тиббий муассаса жойлашган ҳудуд атрофидаги 9 та маҳалладаги 1 минг 331 киши рўйхатга олиниб, улардан 70 нафари эмланди.
Тадбирнинг биринчи босқичида вилоятда 106 минг нафардан зиёд кекса ёшдагиларни эмлаш кўзда тутилган.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь