ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34908
04 December, 2024, 09:19
2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01га қадар Наманган шаҳрида фақат махсус рухсатнома (стикер)лар эга автотранспорт воситаларигина ҳаракатланадиган бўлди.
Бундай рухсатнома Наманган шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан берилади. Наманган шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар таъминоти бўйича савдо хизматлари кўрсатиш билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автомобиллари; санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларига берилмоқда.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ва ходимларини Наманган шаҳрига, яъни иш жойларига марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби кўзда тутилмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, биринчи навбатда озиқ-овқат ва дори-дармон ташувчи юридик шахсларга рухсатнома берилмоқда. Махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатъиян маън этилади ва тартиб бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Акрамжон САТТОРОВ, ЎзА мухбири
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти