ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35600
23 January, 2025, 12:37
Наманганда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамига бағишлаб “Янги Ўзбекистон армияси – мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида ватанпарварлик фестивали ва “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан Янги Наманган тумани ҳокимлиги, вилоят ҳарбий прокуратураси, Мудофаа ишлари бошқармаси, Фахрийлар кенгаши, Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги “Чақирилувчиларни ҳарбий техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази” ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбир аввалида Қуролли Кучлар ҳарбий оркестри, фахрий қоровули ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг ракетамодель спорт секциясининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Шунингдек, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича кўргазмалар, ҳарбий хизматчиларнинг чиқишлари тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди. Соҳа фахрийлари, ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида самимий суҳбат ташкил этилди.
Тадбир ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш баробарида уларда эртанги кунга мустаҳкам ишонч туйғусини шакллантиришга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти