Қисқа сатрларда

Тадбиркор ўзи ўқиган мактабни таъмирлаб берди

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

06 September, 2025, 10:55

Жамият

Наманганда «Калашников» автоматини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

  • 25.Марта.2022
  • 1037

Наманган шаҳрида 1 дона АКС-74 жанговар ўқотар қуроли (автомат), 3 дона ўқдон ва 43 дона ўқ-дорини сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.

Давлат хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати берган хабарга кўра, Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, муқаддам Жиноят Кодексининг 97- (қасддан одам ўлдириш) ва 182- (“Божхона тўғрисида”ги қонунчиликни бузиш) моддалари билан судланган А.О. (1983 й. т.) Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-буқа туманига бориб, жиноий алоқасидан автомат ва ўқ-дориларини олади ҳамда контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига ўтказган.

ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда А.О. ушбу қурол ва ўқ-дориларни Наманган шаҳрида сотмоқчи бўлганида ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246- ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь