Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 03:46

Жамият

Наманганда маст ҳолатда МИБ ходимларига тан жароҳат етказган безорига жиноят иши қўзғатилди

  • 27.Апреля.2022
  • 771

Фуқаро маст ҳолатда Мажбурий ижро бюроси Янгиқўрғон туман бўлими давлат ижрочиси ва қоровулини дўппослаб, тан жароҳати етказди.

МИБ Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати маълум қилишича, бўлим давлат ижрочиси фуқаро Б. У. га 2022 йилнинг 23 апрель куни қўнғироқ қилиб, иш юритувида бўлган 4 та, жами 957.075 сўм маъмурий жарима қарздорлигини бартараф қилишни сўраган. Шундан сўнг, 25 апрель куни фуқаро Б. У. давлат ижрочисига телефон қилиб, маъмурий жарималар юзасидан тузилган баённомалардан нусха беришини сўраган ва шу куни кеч соат 20:45 ларда маст ҳолатда бўлимга ташриф буюрган.

Фуқаро бинога кираётиб бўлим назорат ўтказиш жойидаги қоровулга давлат ижрочиси билан кўриши кераклигини билдирган. Бироқ, бўлим қоровули унга иш вақти тугаганини маълум қилган.

Шунда фуқаро жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан маъмурий бинога киришини айтиб жанжал кўтаради ва ташқари ҳовлида бўлим қоровулининг юз қисмига уради. Шу орада қарздор фуқаро уларни ажратмоқчи бўлган давлат ижрочисининг ҳам юз қисмига мушт билан билан уриб, тан жароҳати етказади.

Ўтказилган тиббий экспертиза хулосасига кўра, давлат ижрочиси ва қоровулга бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, бурун суягининг ёпиқ синиши, энса соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ейиши жароҳати ташхиси қўйилган.

Туман прокуратураси томонидан Б. У. га нисбатан безорилик, яъни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган жамоатчилик вакили ҳамда унинг безорилик ҳаракатини олдини олиш чорасини кўрмоқчи бўлган давлат ижрочисига тан жароҳати етказгани учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь