Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

21 December, 2024, 11:31

Жамият

Наманганда намунали маҳалла яна биттага кўпайди

  • 18.Декабря.2023
  • 275

Тўрақўрғон туманида «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жорий этиш бўйича Зарбдор маҳалласида жами  2 миллиард 807,6 миллион  сўмлик (1 миллиард сўм республика бюджетидан ва 1 миллиард 538,5 миллион сўм маҳаллий бюджет ҳамда  269,1 миллион  сўм электр таъминоти корхонаси маблағлари ҳисобидан) кенг кўламли  бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

– 674,3 миллион сўмга МФЙ биноси қуриб, фойдаланишга топширилди, – дейди туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Акмалжон Тўраев. – Маҳалла ҳудудининг кириш қисмида 60 миллион сўмга 2 та рамзий дарвоза (стелла) барпо этилди. Ичимлик суви билан таъминланмаган 514 хонадонга 6,5 километр   тармоқ тортишга 312 миллион сўм сарфланди.

Шунингдек, қуввати 250 кВА бўлган янги трансформатор ўрнатилиб, 1,4 километр  электр тармоғи тортилди. 99 та янги темир бетон таянчлар ўрнатилиб, тўртта мавжуд трансформатор мукаммал таъмирланди. Кўчаларга 130 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Бу ишларга 412 миллион сўм харжланди.

Булардан ташқари, тўрт километр ички йўллар шағаллаштирилиб, 3 километри  асфальтланди (258,5 миллион сўм), «Адолат» ва «Дўстлик» кўчаларининг 1,3 километри асфальтланди. Таъкидлаш жоиз, 3,7 километр масофадаги лоток, ариқ-зовурлар тозаланди. 275 та хонадонга 204 тонна арзонлаштирилган кўмир  етказиб берилди. 35 хонадон  таъмирланиб, 625 тасининг  ташқи деворлари оқланди, 20 таси электр тармоғига уланди.

Маҳалланинг собиқ биноси «UN ART BY DESIGN» хусусий корхонасига фойдаланиш учун берилиши натижасида 20 нафар ишсиз аёл доимий иш билан таъминланди. 250 нафар ишсиз фуқаро доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилди ва 103 нафари  ўзини ўзи банд қилди.

Ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига асосан, 26 нафар ишсиз хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидия асосида тикув машинаси ва қандолатчилик дастгоҳлари топширилди.

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов амалга оширилган ишлар тақдимотида иштирок этди.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ.
Ҳамдамжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь