Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

21 December, 2024, 09:11

Жамият

Наманганда республикада биринчи «Болалар сайёҳлик базаси» очилди

  • 06.Декабря.2023
  • 485

«Наманганни етакчи таълим марказига айлантириш – бош мақсадимиз. Республикада биринчи бўлиб «Болалар сайёҳлик базаси»ни бизда қурилгани ҳам бежизга эмас», – вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов шундай таъриф билан «Баркамол авлод» тасарруфидаги «Болалар сайёҳлик базаси»ни очиб берди.

Вилоятда ёшлар туризмини ривожлантириш, республикамиз ўқувчилари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш маскани, дўстлик уйи бўлиб хизмат қилувчи 150 ўринга мўлжалланган маскан 7 млрд. сўм маблағ эвазига қурилди ва жиҳозланди.

–  Президентимиз қарорлари билан қурилиб, топширилаётган муҳташам маскан ёшларнинг бўш вақтларини унумли ва мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, қизиқишларига қараб тўгаракларга жалб этиш, ҳудудлар тарихини ўрганиш ва тажриба алмашишда муҳим аҳамиятга эга, – деди вилоят раҳбари.

Наманган вилоятида 13 та “Баркамол авлод” болалар мактабларини таъмирлаш учун 1,4 млрд. сўм, жиҳозлаш ишларига 3,1 млрд. сўм маблағ ажратилиб, муассасаларда янги йўналишдаги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.

“Баркамол авлод” болалар мактаблари тўгарак аъзолари республика танловларининг 147 тасида фахрли ўринларни эгаллаган бўлса, халқаро танловларнинг 33 тасида фаол иштирок этдилар.

Маросимда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Медиа Департамент

Энг кўп ўқилганлар

Календарь