Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 02:36

Жамият

Наманганда сифати кафолатланмаган дори воситалари йўқ қилинди

  • 01.Февраля.2022
  • 961

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасининг Наманган шаҳар бўлими иш юритувидаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш доирасида қиймати 45 миллион сўмлик икки турдаги дори воситаси тегишли тартибда йўқ қилинди.

Аниқланишича, фуқаролар Р.И. ва М.А. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина вилоятнинг “Учўрғон-Уйчи” йўналишида ҳаракатланаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан тўхтатилади. Транспорт салони тегишли тартибда текширилганда битта полиэтилен қопда дори воситалари борлиги аниқланади.

Маълум бўлишича, икки шахс хуфёна тил бириктириб, 830 дона таркибида кучли таъсир қилувчи “Tropikamid” дори воситасини ноқонуний равишда терговда аниқлаш имкони бўлмаган “Д” исмли фуқарога сотишни режалаштирган. Аммо, савдо охирига етмайди ва уларнинг ноқонуний фаолиятига нуқта қўйилади.

Яна бир фуқаро Н.О. ҳам ўзига нотаниш шахс таклифига биноан божхона назоратидан яшириб олиб келинган 1 минг 968 дона “Тайлол хот” дори воситасини бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинага юклаб, олиб кетаётганда қилмиши фош бўлган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув ва тергов ҳаракатлари ҳамда суд жараёнларида ашёвий далил сифатида олинган дори воситаларини тиббий амалиётда қўллаш таъқиқлангани аниқланган.

Суд ҳукми билан дори воситаларини мажбурий тартибда йўқ қилиш белгиланган. Шу йилнинг 31 январь куни Бюронинг Наманган шаҳар бўлими, тегишли ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида “Наманган дори-дармон” акционерлик жамиятида сақланаётган, инсон саломатлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган дори воситалари муфил печда тегишли тартибда йўқ қилинди.

Оқилхон Дадабоев.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь