ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35473
16 January, 2025, 02:40
Ватан ҳимоячилари кунида Давлатобод туманида «Ватанпарварлар боғи» мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди. Бу тадбир байрамга ўзига хос совға бўлди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят секторлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва ёшлар вакиллари иштирок этдилар.
Мажмуа қурилишида Президентимиз томонидан белгилаб берилган концепция бўйича талаблар бажарилган.
Мазкур боғда кўргазма сифатида ҳарбий техникалар ўрнатилди, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларимизнинг бюстларидан иборат бўлган «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» композицияси ҳамда «Ватанпарварлик музейи» барпо этилди.
Боғда ёшларнинг мазмунли дам олишлари ва чиниқишлари учун турли машқ майдонлари, ҳарбий мудофаа истеҳкомлари ва бошқа иншоотлар қурилди.
Тақдимот маросимида Наманган вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди ва у табрик сўзида Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида тўхталди.
Шунингдек, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Айбек Саидов, вилоят «Нуронийлар» жамоатчилик Кенгаши раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқди.
Рамзий лента қирқилиб, йиғилганлар «Ватанпарварлар боғи»да сайр қилдилар.
«Қаҳрамонлар номи барҳаёт» композициясида ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган 14 нафар наманганлик йигитларнинг бюсти остига гулчамбарлар қўйилди.
– Ўғлим Абдулбоқи ёшлигидан ҳарбий бўлишни орзу қилган, – дейди Учқўрғон тумани «Қайқи» қишлоғидан келган Муҳаммадали ота Холматов. – Орзуси ушалиб, оддий аскарликдан сержантликкача бўлган йўлни босиб ўтди. Тақдир экан, ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлди. Фарзанд доғида куйган бўлсак-да, бугун унинг хотирасига кўрсатилган эҳтиромдан бошим кўкка етди. Шу боғда ўғлимнинг сиймоси турганидан таскин топдим.
Дарҳақиқат, Наманганда байрам куни тақдимоти ўтказилган «Ватанпарварлар боғи» элнинг мард ўғлонлари учун чинакам ҳайкал бўлди.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти