Қисқа сатрларда

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

19 April, 2025, 11:34

Жамият

Наманганлик 107 ёшли момо шукронаси

  • 04.Сентября.2022
  • 1212

Наманган шаҳрининг Яккасада маҳалласида яшовчи Халчахон ая Жалиловани катта-ю кичик ҳурмату эҳтиром билан эъзозлашади.

Икки асрни кўрган момо қирқ йилдан ортиқ давр мобайнида Наманган туманидаги «Ғайрат» жамоа хўжалигида ипак қурти боқиб, ўн бир фарзандни эл корига муносиб вояга етказган. Иккинчи жаҳон урушининг суронли йилларида фронт ортида катта матонат кўрсатган. Меҳрибонлиги, меҳнатсеварлиги, маслаҳатгўйлиги билан катта ҳурмат қозонди.

Ҳозирги кунда элликдан ортиқ невара, юзга яқин эвара ва чевараларининг ардоғида умргузаронлик қилмоқда. Маҳалладошлари, маҳалла оқсоқоли ҳамда оила ва хотин-қизлар фаоллари ёш авлодни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида камол топтириш борасида момодан қимматли ўгитлар олиб туришади. 

Халчахон ая Ватанимиз истиқлолининг ўттиз бир йиллиги олдидан Президентимиз томонидан эътироф этилди ва «Шуҳрат» медалига муносиб, деб топилди. Вилоят ва шаҳар сектор раҳбарлари ушбу файзли хонадонда бўлиб, улуғ ёшли момога давлатимиз раҳбарининг табригини етказди. Аяга давлат мукофоти гувоҳномаси ва медали тантанали равишда топширилди. Шунингдек, табаррук онахонга байрам совғалари ҳам тақдим қилинди.

– Одам ҳалол меҳнат орқасидан асло кам бўлмайди. Эл олдида қадр топади. Ҳалолликни ўз олдимга мезон қилдим. Шукурким, мана шундай доруломон кунларга етиб келдим, – дейди Халчахон ая Жалилова. – Ҳеч кимга ёлғон гапирмадим, алдамадим. Аслида, инсон умрининг маъно-мазмунини шунда, деб биламан. Ҳалолликда, шукроналикда ҳикмат кўп.

Тадбир якунида Халчахон ая Жалилова Ватанимизга ривож, элимизга фаровонлик, Наманганнинг янада гуллаб-яшнаши, юртимизда осудалик барқарор бўлишини сўраб дуога қўл очди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь