Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

04 December, 2024, 09:42

Жамият

НАМАНГАНЛИК САНИТАР-ЭПИДЕМИОЛОГЛАРГА АВТОМАШИНАЛАР ТОПШИРИЛДИ

  • 27.Апреля.2020
  • 1046

Эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, ҳудудларда дезинфекция ишларини олиб бориш каби муҳим юмушларни бажаришда автомашинага бўлган эҳтиёжни орттиради. Бугун бу масала ўз ечимини топди.

Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан соҳага доир махсус фармойиш қабул қилинди. Мазкур кўрсатмага кўра, агентликнинг ҳудудий бўлимларига автомашиналар берилмоқда.

Республикамизнинг барча вилоятлари қатори Наманганда ҳам вилоят СЭОМда соҳа вакилларига автомашиналар топширилди. Карантин талабидан келиб чиқиб ўтказилган тор доирадаги тадбирда Наманган вилояти ҳокими ўринбосари, вилоят коронавирус инфекциясига қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш штаби раҳбари Пахриддин Маткаримов, марказ бош врачи Рустамжон Ҳамроқулов иштирок этиб, шундай кескин вазиятда соҳага қаратилаётган эътибор ҳақида тўхталдилар.

Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги томонидан вилоятга ажратилган икки дона “Nexia-3”, олтита “Дамас” русумли автомобиллар Поп, Косонсой, Учқўрғон, Норин ва Наманган туман бўлимларига туҳфа этилди. Шулардан иккита “Nexia-3”, битта “Дамас” вилоят СЭОМга топширилди. Соҳага берилган рағбат унинг моддий-техник базасини яхшилабгина қолмай, ҳозирги шароитда хизмат сифатини оширишга қаратилган муҳим омилдир.

– Давлатимиз раҳбари томонидан берилган шундай рағбат биз ходимларга куч бағишлайди, дейди СЭОМ Наманган тумани бўлими ходими Анваржон Ҳайдаров. – Автотехникамиз бор, бироқ ниҳоятда эски эди. Туман бўлимимизга “Дамас” автомашинасини берилгани 54 нафар ходимларимиз меҳнатига муносиб рағбат. Ҳозирги кунда улар блок постларда дeзинфекция ишлари олиб бормоқда. Қувончли хушхабарни эшитиб, карантин масканларида хизмат қилаётган 9 нафар туманимиз эпидемиолог-врач ва ходимларининг чарчоқлари арийди.

Мазкур автоуловлар вилоятда юқумли касаллик тарқалишининг олдини олишда тезкор ҳаракатда бўлишлик билан ишчанлик қобилиятини оширибгина қолмай, дезинфекция тадбирларини ўтказишда муҳим аҳамият касб этади.

Улуғбек РЎЗИМАТОВ

Энг кўп ўқилганлар

Календарь