Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

04 December, 2024, 09:36

Жамият

НАМАНГАНЛИК УРУШ ФАХРИЙЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

  • 09.Мая.2020
  • 1123

Хайрулло Бозоров бошчилигида вилоят секторлари раҳбарлари, ҳарбийлар ва жамоатчилик вакиллари Иккинчи жаҳон урушида буюк Ғалабага ҳисса қўшган бир гуруҳ наманганлик уруш қатнашчилари хонадонини йўқлаб бордилар.

1942 йилда балоғат ёшига тўлиб-тўлмай иккинчи жаҳон урушига отланган ва ундан кейин ҳам сарҳадлар ҳимояси учун ҳарбий хизматда саккиз йил бўлиб уйга қайтган ватанпарвар юртдошларимиздан бири тўрақўрғонлик Сайфиддин ота Нуриддинов 1940 йилда ҳарбий хизматга чақирилиб, урушнинг илк кунидан сўнгги дақиқасигача жанггоҳларда жасорат кўрсатган разведкачи чустлик Раҳмонжон ота Раҳимжонов, 1941 йилда урушга биринчилардан бўлиб отланган ҳамда жанг майдонида оғир яраланиб, 1943 йилда уйга қайтган чустлик пулемётчи Умаржон ота Жўраев, 1942 йилда 18 ёшига тўлиб улгурмасдан урушга кетиб, Берлинда ғалаба билан якунланган иккинчи жаҳон урушида чинакам қаҳрамонлик кўрсатган, сўнгра Япония билан бўлган урушда ҳам иштирок этган Наманган туманининг Маллаҳовуз маҳалласида яшовчи сапёр Абдусалом ота Раҳмонов, шу тумандаги Намуна маҳалласида яшовчи, 1942 йилдан фашистларга қарши жангга кириб, аёвсиз жангларда оғир ярадор бўлганига қарамай уйга қайтмасдан қон кечган Камолбой ота Иномовларнинг жанг майдони ҳақидаги ҳикоялари бир-биридан фарқ қилади. Бироқ, барчаларининг тилаклари битта: “Тинчлигимизга кўз тегмасин, урушни биз кўрдик, сизлар кўрманглар!”

Вилоят ҳокими уруш фахрийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг табрикномасини ўқиб-эшиттирди. Отахонларнинг кўксиларига Давлатимиз раҳбари номидан “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги” эсдалик юбилей медалини тақиб, 10 миллион сўм миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофотини тантанали равишда топширди. Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига вилоят ҳокимлигининг совғалари ҳам топширилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь