ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35103
22 December, 2024, 01:54
Наманган Давлат университетида талабалар учун яқин кунларда тўрт юз ўринли турар-жой бунёд этилади. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов НамДУга ташриф буюриб, университет ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган мазкур объект лойиҳаси билан танишди.
Ушбу бино университетнинг Наманган шаҳридаги Бобур шоҳ кўчасида жойлашган биносида бунёд этилади. Мазкур қурилиш иншооти пудратчи «Файзобод Само Сервис» МЧЖ томонидан қурилади ва унинг лойиҳавий қиймати 25 миллиард сўмдан ортиқ.
Қисқа муддатда фойдаланишга топшириладиган талабалар турар-жойи етти қаватдан иборат бўлиб, бино том қисмига қуёш панеллари ўрнатилади. Натижада, узлуксиз ва тежамкор электр энергияси билан таъминланади. Бинонинг биринчи қаватида ўқув хонаси, ошхона, тиббий хизмат хонаси, спорт-соғломлаштириш ҳамда маиший хизмат кўрсатиш хоналари жойлашади. Тўртта хонанинг жисмоний имконияти чекланган талабалар учун мўлжаллангани ҳамда уларда ювиниш ва ҳожатхонанинг мавжудлиги ногиронлиги бўлган шахсларга катта қулайлик туғдиради.
Вазир Иброҳим Абдураҳмонов талабалар турар-жойи лойиҳаси билан танишар экан, объектнинг ҳар жиҳатдан қулай шарт-шароитларга эга бўлиши зарурлиги юзасидан ўз таклифларини берди. Айниқса, жисмоний носоғлом талабаларнинг турар-жой биносига кириб-чиқишларида қулайлик бўлиши учун пандуслар ўрнига кичик лифтга ўхшаш қурилмани ўрнатиш ғоясини баён этди. Қурувчи пудратчи билан суҳбатлашиб, қурилиш соҳасида қандай тажрибага эгалиги билан қизиқди. Унда фойдаланиладиган хом-ашёлар сифати, арзонлигига эътибор қаратиш лозимлиги, бинонинг кўркам, шинам ва замонавий қиёфага эга бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлади.
Меҳмон ташриф давомида университетда қурилиши режалаштирилаётган 2000 ўринли инновацион факультет лойиҳаси билан ҳам танишди ҳамда ушбу ноанъанавий корпуснинг афзаллик жиҳатларини янада ошириш юзасидан ўз тавсияларини берди.
Санжарбек ҲАМИДОВ,
НамДУ «Пресс клуб» раҳбари.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти