ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35102
21 December, 2024, 10:28
Наргиза Ғофурова ёш, истеъдодли ва изланувчан муаллима. Болалигидан илмга интилувчан қиз Чустдаги 21-умумтаълим мактабини имтиёзли шаҳодатнома билан, НамМПИ қошидаги 2-академик лицейнинг аниқ фанлар йўналишини олтин медаль билан тамомлаган. Наманган муҳандислик-педагогика институтида ўқиб юрган кезларида ҳам фаол талабалардан эди.
Информатика ва ахборотлар технологияси бўйича мутахассислик дипломини қўлга киритгач, илк фаолиятини Наманган транспорт ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида бошлаган Наргиза бугун Наманган шаҳридаги 20-умумтаълим мактабида ўқувчиларга информатика фанидан сабоқ бериб келмоқда. Мактабда ишлаш жараёнида 2021-2022 ўқув йилида халқаро сертификатга ҳам эга бўлди.
Яқинда «Scientific Publication» илмий матбуот маркази, Тошкент вилояти «Илм-фан қаноти маркази», шунингдек, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия ҳамда Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтлари ҳамкорлигидаги «МДҲ етакчилари» Халқаро илмий-амалий кўрик-танловда фаол қатнашган Наргиза Ғофурова ғолиб деб топилиб, махсус гувоҳнома ҳамда кўкрак нишони билан тақдирланди.
– Бугун ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш, айниқса, IТни яхши билиш ҳар соҳада қўл келмоқда. Мен ҳам информатика ва ахборот технологияларига ёшларни қизиқтира билиб, келгусида мактабимиздан IТ соҳаси билимдони етишиб чиқиши йўлида изланишдан тўхтамайман, – дейди Наргиза Ғофурова биз билан суҳбатда.
Фотимахон ТОШМАТОВА.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти