Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 12:35

Жамият

Ногиронлик пенсияси оширилди

  • 03.Марта.2022
  • 685

Мамлакатимизда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш масаласига доимо алоҳида эътибор қаратиб келиняпти.
2022 йил 17 февралда Президентимиз томонидан қабул қилинган  «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони шулар жумласидан. 
Мазкур қонун ҳужжатига асосан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб:
меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилади;
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида парваришлаш нафақаси тўланади. 
Парваришлаш нафақаси фуқароларнинг Давлат хизматлари марказлари  ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига қилган мурожаати асосида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади ва тўланади. Парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳам, ҳеч бир фуқаро эътибордан четда қолмасин. Биз нотариуслар эса ўз фаолиятимиздан келиб чиққан ҳолда қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатлари ва уларнинг моҳиятини кенг халқ оммасига тушунтириб бораверамиз.

Илҳом ДАДАБОЕВ,
Наманган шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь