Қисқа сатрларда

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

Синовларда синалган Умида

04 September, 2025, 02:00

Жамият

Ноқонуний савдога чек қўйилди

  • 01.Марта.2022
  • 698

Жамиятимизга ҳар куни истеъмолчилар турли  мазмундаги аризалар билан мурожаат қилишади. 
Жумладан, Гўзал маҳалласида яшовчи Ҳакима Ҳакимова ишонч телефони орқали маҳаллада якка тартибда савдо қилувчи И.С.га қарашли дўконда инсонлар саломатлиги ва ҳаёти учун хавфли бўлган, истеъмол учун яроқсиз маҳсулотлар сотилиши,  боз устига сотувчилар санитария талабларига жавоб бермайдиган ҳолатда фаолият олиб боришлари ҳақида  хабар берди.
Жамият мутахассислари ва туман ДСЭОНМ ходимлари ҳамкорлигида  мурожаат асосида  ўрганишлар олиб борилди. Ҳақиқатан савдо дўконида уй шароитида қадоқланган компот ҳамда мурабболар ёрлиқсиз, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда сотувга чиқарилганлиги аниқланди. Савдо дўконининг санитария ҳолати ҳам талаб даражасида эмас. 
Камчиликлар юзасидан  дўкон  раҳбарига қонуний тартибда тушунтириш ва огоҳлантириш берилиб,  ноқонуний маҳсулотлар савдосига чек қўйилди. 

Муаззам  ИКРАМОВА,
Тўрақўрғон туман ИҲҲҚЖ мутахассиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь