Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

29 April, 2024, 08:39

Жамият

Норин дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинди

  • 09.Февраля.2024
  • 230

Сўнгги йилларда юртимизда қурилиш кўламининг кенгайиши баробарида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш ҳудудларида норуда ашёларни қазиб олиш билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари сони ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, ноқонуний қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ табиатга зарар етказилганлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Бунинг оқибатида сув ресурслари захираларининг камайиб кетиши, дарё қирғоқларининг емирилиши ва турли чиқиндилар билан ифлослантирилмоқда. Натижада суғориш тизимлари, электр энергия, транспорт ва гидротехника инфратузилма объектларига зарар етказилмоқда.

–  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январда  дарё ўзанларини тўпланиб қолган норуда материаллардан тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш лойиҳаларини амалга оширишда экологик хавфсизликни таъминлаш орқали юзага келган вазиятни яхшилаш мақсадида қабул қилинган «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари қаторида Норин дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинди, – дейди вилоят прокуратураси  10.7-бўлим катта прокурори Сардорбек Раҳматуллаев. – Фармонга асосан 2024 йил 1 майдан бошлаб Норин дарёси ўзани, дарёнинг соҳил бўйи минтақаси ва сувни муҳофаза қилиш зонасида норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий қилинди. Яъни, соҳада фаолият юритаётган барча субъектлардан тегишли мажбуриятларнинг бажарилиши талаб этилади.

Шу ўринда «мораторий» сўзига изоҳ бериб ўтиш айни муддаодир. «Мораторий» деганда  – муайян мажбуриятларнинг бажарилишини давлат ҳокимиятининг махсус ҳужжатлари воситасида номаълум муддатга ёки бирон бир фавқулодда ҳодиса тугагунча кечиктириш, тўхтатиб туриш  тушунилади. Ушбу даврда дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш оқибатида табиатга етказилган зарар суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилиши, бундан ташқари дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларни мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузганлик учун жарима миқдорларини ошириш  ҳамда ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш жазосини кенгайтириш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. 

Бир сўз билан айтганда, дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материаллари қазиб олиш тақиқланади ва тоғли ёки тоғолди ҳудудларда (қуруқликда) жойлашган муқобил кон участкаларида қазиш ишлари ташкил этилади. Қум-шағал материаллари қазиб олиш ҳуқуқи фақат «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали реализация қилинади.

– Норин дарёси марказий Тўхтағул сув омборидан бошланади ва  умумий узунлиги 807 километрни ташкил этиб, вилоят ҳудудидан ўрта ўзан бўйлаб 44 километр масофада оқиб ўтади, – дейди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси шўъба бошлиғи Бунёдбек Аҳмадалиев. – Дарё Учқўрғон тумани чегарасидан Сирдарёнинг  бошланиш чегарасигача ўзанининг кенглиги 150-400 метрни ташкил этади. Сув ўтказиш қобилияти – 1500 м3/с. Норин дарёсидан Шимолий Фарғона каналига – 110 м3/с миқдорида, Катта Наманган магистрал каналига – 61 м3/с миқдорида, Учқўрғон гидроузели орқали Катта Андижон каналига ўртача – 200 м3/с миқдорида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш мақсадида сув олинади. 

Норин дарёсининг охирги беш йиллик (2017-2022 йиллар)да 2017 йил июль ойида энг катта сув сарфи - 1270 м3/с бўлса, энг кичик сув сарфи 2020 йил сентябрь ойида – 218 м3/с оққанлиги маълум.

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 апрелдаги «Наманган вилоятидаги Норин дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқбўйи полосасини белгилаш тўғрисида»ги қарорига биноан  4310,7 гектар сувни муҳофаза қилиш зонасидан 459,3 гектари қирғоқ бўйи минтақаси этиб белгиланган.

Шунингдек, Норин дарёсининг ўзани, соҳил бўйи минтақаси ва сувни муҳофаза қилиш зонасида жойлашган норуда материалларни қайта ишлаш корхоналарини тоғ ва тоғ олди ҳудудларига ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчирилади.  Тадбиркорлик субъектларига шарт-шароит яратиш мақсадида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил қилинади ҳамда уларда муҳандислик инфратузилма объектлари барпо этилади.

Дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олишни «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси, Давлат экологик назорат инспекцияси ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаган ҳолда мониторинг қилинади ва бу борада доимий рейдлар ўтказилади. 

Юқоридагиларга асосан жисмоний ва юридик шахслар Норин дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаларини қазиб олиниши билан боғлиқ қонунбузилишига йўл қўйган тақдирда қонунчиликда белгиланган  жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. 

Муҳиддин МАҒЗУМОВ ёзиб олди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь