Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 07:55

Жамият

Оилавий низо ва ажримлар келиб чиқиш сабаблари ҳамда оқибатлари қандай?

  • 08.Апреля.2023
  • 1225

Қалб ҳаловати инсон ҳаётининг мазмунидир. Уни ҳамма оиласидан топмоғи лозим. Агар бундай бўлмаса-чи? Ҳаловатни кўчадан, дўстларидан, бегоналардан излай бошлайди. Эндигина турмуш қурган ёш оилани олайлик. Келин-куёв кемада узоқ сафарга чиққан йўловчиларга ўхшайди. Кемага чиқишади-ю ҳеч қачон ортга қайтмасликка, доимо бирга, баҳамжиҳат бўлишга барчанинг гувоҳлигида сўз беришади. Аммо...

Мутахассислар кузатувига кўра, турмушнинг дастлабки уч йилида ажралиш учун энг кўп эҳтимоллик бўларкан. Сабаби, бу вақтга келиб эр-хотин бир-бирини анчагина билиб, хато-камчиликларини кўриб, бир-биридан тўйиш ҳисси пайдо бўлиши аниқланган. Мана шу даврдан эсон-омон ўтиб олган оила янада мустаҳкамланар экан.

2022 йил 1 июнь ҳолатига ФҲДЁ органлари томонидан республика бўйича 20798 та ажрим қайд этилган. Адлия вазирлиги хабарига кўра, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4700 тага кўп. Республика бўйича ажримлар сони жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида 15,4 фоизга кўпайган. 

Энди бунинг оқибатида жамиятга етадиган зарарлар ҳақида ўтказилган тадқиқот натижаларига  тўхталсак: 

Биринчидан, турар-жой муаммоси пайдо бўлади. Бола билан ота-онасиникида яшаш қийин. Ижара нархи эса қиммат. Тўланган алимент бу пулнинг ярмини ҳам қопламайди.

Иккинчидан, фарзандлар ота меҳрига зор бўлиб ўсади. Сўровномада қатнашган 51 нафар аёлнинг 44 нафарида жами 70 нафар бола бор ва улардан 99 фоизи отаси билан умуман кўришмас экан. 

Учинчидан, ажрашган аёлларга жамиятда нотўғри кўз билан қаралади, ижарага қўйишни хоҳлашмайди.

Респондентлар ажримларга собиқ турмуш ўртоғининг рўзғор бошқаришда масъулиятсизлиги, мустақил фикри йўқлиги, оилага бошқаларнинг аралашуви (қайнона, қайнсингиллар),  оилада аёлга ёмон муносабатда бўлишлари, хиёнат каби омилларни сабаб қилиб келтиришган.

Мамлакатимизда бу каби ҳолатларни бартараф этиш мақсадида ёшларни арзон уй-жой, иш билан таъминлаш, касбга йўналтиришга кўмаклашиш каби ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ ҳали оғриқли нуқталаримиз кўп. Ажримлар яхши оқибатларга олиб келмаслиги, оила муқаддас қўрғон эканлигини ёшлар онгига сингдиришни мактабдан бошлаш керак. 

Канизахон МАМАЖОНОВА, 
ИИВ Академияси курсанти. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь