Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

04 December, 2024, 09:13

Жамият

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР БОР?

  • 19.Февраля.2020
  • 833

Мамлакатимизда ўтган 2019 йилнинг декабрь ойида бир қатор муҳим масалалар бўйича қонун ҳужжатлари амалиётга татбиқ этилди. Хусусан, «Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим ташкилотида таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларнинг ягона шакли тасдиқланди.
2020 йил 1 октябрга қадар нодавлат таълим ташкилотлари, уларнинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотни ўз ичига оладиган «Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими» яратилади.
Шунингдек, 2020 йил 1 октябрдан бошлаб:
нодавлат таълим ташкилоти лицензия олганидан кейинги лицензия талаблари ва шартларидан бири – «Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими»га киритиш учун тегишли маълумотларни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдим этиш ҳисобланади;
мазкур тизимда нодавлат таълим ташкилоти, унинг таълим олувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли маълумотнинг лицензия олингандан бошлаб 30 кун давомида йўқлиги – лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш учун асос бўлади;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар бланкаларини берганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим жорий этилади.
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, фуқароларни доимий ва вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини соддалаштириш юзасидан,  қуйидагилар белгиланди:
фуқароларни прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш яшаш жойига яқин ва уларга қулай бўлган хоҳлаган туман (шаҳар) ИИБлари томонидан амалга оширилади;
фуқароларни пропис-ка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олишда уй-жой мулкдорлари шахсан иштирок этиши талаб қилинмайди, ҳужжатлар уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади;
фуқаролар янги яшаш жойига келганда доимий прописка қилиш ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати 10 кунгача узайтирилди.
Қарор билан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар Давлат хизматлари марказларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари ҳам мумкин. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Мўминжон УМАРОВ,
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь