ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36824
Рақамли далиллар тушунчаси
Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароит яратади
Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда
Маъмурий судларда дастлабки эшитув
Манфаатлар ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади
Рақамли далиллар тушунчаси
Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароит яратади
06 April, 2025, 02:18
Кейинги йилларда суд ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар жумладан, судлов фаолиятини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан судларга мурожаат қилишини либераллаштириш, умуман одил судловга эришиш даражасини ошириш, шунингдек судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш имконини берди.
Мана шундай ислоҳотларнинг давом экаётганлигини 2025 йил 11 мартда “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1047-сон Қонуни қабул қилинганлиги билан ҳам изоҳлаш мумкин. Ушбу қонун мазмун моҳияти видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган суд мажлисларида мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш орқали процессуал қонунчиликни такомиллаштириш зарурати юзага келганлиги туфайли қабул қилинганлигини англатади.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига, Иқтисодий процессуал кодексига ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига аҳолининг суд муҳокамаларида масофадан иштирок этишининг ҳуқуқий асослари яратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилда.
Хусусан, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этишини таъминлаш учун кўрсатилган шахсларнинг яшаш жойи, жойлашган ери ёки турган жойи бўйича тегишли судларнинг видеоконференцалоқа тизимларидан ёхуд ишни кўраётган суднинг мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш имконини бермоқда.
Шу билан бирга, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда иштирок этаётган гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги тушунтирилганлиги аудио- ва видеоёзув орқали қайд этилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши белгиланмоқда.
Ушбу Қонун фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.
У. НИШОНОВА,
Наманган вилоят маъмурий суди судьяси.
Ф. МАДРАХИМОВ,
Наманган туманлараро маъмурий суди раиси.
23.10.2019 36824
16.05.2020 31824
08.10.2019 29294
05.05.2020 29145
12.10.2019 29028
2025-03-20 05:43:22
2025-03-16 05:47:30
2025-03-15 00:27:18
2025-03-14 05:36:57
2025-03-13 00:40:51
2025-03-12 06:04:19
Followers
Followers
Followers
Followers
Followers
Followers