ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35103
22 December, 2024, 01:13
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлимида қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Унда бўлимимиз бошлиғи Баҳромжон Ҳатамов Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида тушунчалар берди. Олий Мажлис Сенати томонидан 2024 йил 9 февралда маъқулланган мазкур ҳужжат мамлакатимизда кексаларни ва меҳнатга лаёқатсиз шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятли эканини таъкидлади. Жумладан, пенсия тайинлаш тартиб-таомиллари соддалаштирилмоқда ва рақамлаштирилмоқда, ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда, пенсия таъминоти тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифати тубдан яхшиланмоқда, шунингдек, кексаларни ва имконияти чекланган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилишни ижтимоий адолат принципларидан келиб чиққан ҳолда янада кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга фуқароларга пенсия тайинлашда инсон омилини камайтириш, кексаларга, ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш, шунингдек, мазкур соҳада илғор ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш учун фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларининг самарадорлигини «Инсон қадри учун» принципи асосида қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда.
"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддатини ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача узайтириш, шунингдек фуқароларнинг пенсия тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи назарда тутилган. Қонунда пенсиянинг энг кам миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгилаш, пенсиялар миқдорларини йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олган ҳолда ошириб бориш тартиби, шунингдек маҳкумларнинг озодликдан маҳрум қилинган даврда амалга оширган фаолияти даврини пенсия олиш ҳуқуқини берадиган фаолият тури сифатида ҳисобга олинди.
Шу билан бирга «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқарода давлат пенсия таъминоти ҳуқуқи юзага келганлиги тўғрисида Пенсия жамғармаси томонидан Халқ банкига ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган маълумотлар фуқаронинг пенсия тўловларини олиши учун асос бўлишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу Қонун Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий давлат принципини амалга оширишга қаратилган бўлиб, пенсионерларнинг моддий фаровонлигини янада юксалтиришга, фуқароларнинг электрон давлат хизматларини мустақил равишда олиш имкониятларини кенгайтиришга, пенсия миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилишда инфляция даражасини ҳисобга олиш тизимини жорий этишга, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижара муносабатларига оид ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Шерзодбек ОРТИҚОВ,
бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган шаҳар бўлими фуқарорларга хизмат кўрсатиш шуъбаси бош мутахассиси.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти