Қисқа сатрларда

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

18 April, 2025, 05:30

Жамият

ОТА АЛИМЕНТ ТЎЛОВИ ЎРНИГА УЙ ҲАДЯ ҚИЛДИ

  • 17.Марта.2021
  • 1044

Мажбурий ижро бюроси Чуст тумани бўлими томонидан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот тадбиридан сўнг ота фарзанди учун вояга етгунга қадар ҳисобланган қарз ўрнига ҳовли ҳадя қилди. 
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2019 йил 25 октябрдаги қарорига кўра, Йигитали Жўраевдан Одинахон Йўлдошева фойдасига фарзанди моддий таъминоти ундириш белгиланган эди. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган. Йигитали Жўраев алиментни ўз вақтида тўлаши бўйича огоҳлантирилган ва ўз вақтида тўлаб келаётган эди. Унга навбатдаги тарғиботда амалдаги қонунчиликка кўра, алиментни вояга етгунга қадар пул ёки мол-мулк шаклда берилиши мумкинлиги тушунтирилди. 
Куни кеча у ариза билан мурожаат этиб, фарзандининг 18 ёшгача бўлган давр учун алимент маблағини ҳисоблаб беришни сўради ва алимент қарздорлиги ўрнига уй туҳфа этди. 

Соҳибжон РАПИҚОВ,
МИБ вилоят бошқармаси масъул ходими.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь