Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

30 December, 2024, 12:14

Жамият

Ота нақ 226 млн. сўм алимент пулини олдиндан тўлади

  • 22.Декабря.2023
  • 337

Мажбурий ижро бюроси Поп туман бўлими томонидан алимент билан боғлиқ ҳужжат ижроси тўлиқ таъминланди. Бунга, қарздор ота 3 нафар фарзанди учун вояга етгунга қадар ҳисобланган суммани тўлиқ тўлаб бергани асос бўлди.

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 2022 йилдаги буйруғига асосан Э. Кичиновдан ундирувчи Д. Маҳмудова фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Шунга мувофиқ, Мажбурий ижро бюроси Поп туман бўлими ходимлари тегишли ижро ҳаракатларини олиб борган. Қарздор шу кунга қадар алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келган. Шунингдек, И. Кичинов фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган алимент пулларини олдиндан бир йўла тўлаб бериш мақсадида давлат ижрочисига мурожаат қилган. Куни кеча қарздорнинг фарзандлари то 18 ёшга тўлгунга қадар ҳисобланган 226.737.000 сўм алимент пулини ундирувчи тўлиқ тўлаб берди. Ўз ўрнида  қарздорнинг четга вақтинча чиқиш ҳуқуқлари бекор бўлди. Амалда ижро ҳужжати тамомланди.

Мирсоҳиб РАИМОВ,

МИБ Поп туман бўлими бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь