Қисқа сатрларда

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

19 April, 2025, 11:11

Жамият

Оталик бурчини унутганларга жазо тайинланди

  • 11.Марта.2022
  • 654

Ота-она ўзаро келиша олмади. Оила биргаликда яшашни тўхтатди. Фарзандлар эса онаси ёки бобо-бувиси билан ёхуд отаси билан яшашни давом эттиради. Ажримдан сўнг ота ва она ўз йўлини топиб кетар, аммо ҳар қанақасига болаларга осон бўлмайди.

Мана шундай вазиятда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг моддий таъминоти учун давлат томонидан алимент ундириб берилади. Алимент бу – ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериш мажбурияти ҳисобланади.

Мажбурий ижро бюроси Чортоқ тумани бўлими биносида жиноят ишлари бўйича Чортоқ тумани суди ҳамкорлигида навбатдаги сайёр суд ўтказилди.

Унда асосан алимент масалаларига оид ҳуқуқбузарликлар кўриб чиқилди. Узоқ муддатдан буён алимент пулини тўламаётган фуқароларга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Эндиликда улар ушбу муддат давомида фарзанд таъминоти бўйича ўз бурчларини янада чуқурроқ англаб етишлари мумкин бўлади.

З. Атамирзаев,

МИБ Чортоқ туман бўлими бошлиғи в.б.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь