Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

05 May, 2024, 05:11

Жамият

«Озгина ҳаракат қилинса, дангаса бўлинмаса, яхши натижаларга эришиш мумкин» – янгиқўрғонлик миришкор Шуҳратжон Қамбаров

  • 22.Марта.2024
  • 62

Янгиқўрғон туманидаги Навкент маҳалласи фуқаролари орасида ҳам томорқасидан унумли фойдаланиб, рўзғорига даромад киритаётганлар кўпчиликни ташкил этади.

Шуҳратжон Қамбаров узоқ йиллар давомида меҳнат мигранти сифатида рўзғорини тебратган. Тўрт йилдирки, 10 сотихлик томорқасининг 4,5 сотихида иссиқхона ташкил этди. Ҳозирги кунда учта иссиқхонада  «Аламина Ф-1» навли помидор етиштирмоқда.

– Бир йилда икки марта ҳосил олинади. Йилига соф фойда 50-60 миллион сўмни ташкил этади. Олган даромадимиз ҳисобидан новвойхона қурдик, яқинда аралаш моллар дўкони фаолиятини йўлга қўйдик. Озгина ҳаракат қилинса, дангаса бўлинмаса, яхши натижаларга эришиш мумкин, – дейди миришкор.

Иссиқхонада оиланинг 4 нафар аъзолари иш билан банд бўлмоқдалар.

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь