Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 02:27

Жамият

Қозоғистон билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳокама қилинди

  • 02.Июня.2023
  • 1543

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов хизмат сафари билан келган Қозоғистон Респyбликасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов билан учрашди.

Учрашув аввалида икки давлат раҳбарларининг ташрифлари давомида эришилган келишувлар асосида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорлик ришталари тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Мулоқотда Наманган ҳамда Қозоғистон Республикаси ҳудудлари ўртасида иқтисодий-ижтимоий, маданий ва туризм соҳасида алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда вилоятимизда Қозоғистон сармояси иштирокида таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, текстиль соҳалари бўйича 13 та қўшма корхона фаолият юритиб келмоқда.

Ўтган 2022 йили 112 миллион 519 минг доллар миқдорида ўзаро ташқи савдо айланмаси амалга оширилди. Шу жумладан, экспорт ҳажми 44 миллион 610 минг доллар, импорт улуши эса 67 миллион 909 минг долларни ташкил этди.

Намангандан Қозоғистонга асосан мева-сабзавот ва текстиль маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, қўшни давлатдан бозорларимизга қора метал, кимё-вий буюмлар ва озиқ-овқат (ун, ёғ) маҳсулотлари кириб келган.

Мулоқот давомида дипломатга Наманганнинг бугунги иқтисодий салоҳияти, тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари фаолияти, шунингдек, кўтаринки руҳда давом этаётган Халқаро гуллар фестивали бўйича маълумотлар берилди.

Шавкат Абдураззоқов вилоятимиздаги 80 га яқин кичик саноат ва эркин иқтисодий зоналарида истиқболли лойиҳаларда Қозоғистон ишбилармон доиралари вакилларини жалб этиш ҳар икки томон манфаати учун хизмат қилажагини таъкидлади.

Элчи вилоятимизнинг иқтисодий салоҳиятини, амалга оширилаётган ишлар кўлами ва сифатини юқори баҳолади ҳамда турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш борасида бир неча таклифларини билдириб ўтди. Дўстона руҳда кечган учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь