ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35115
23 December, 2024, 12:02
Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ туман бўлими ва тегишли идоралар ҳамкорлигида юритимизга ноқонуний йўллар билан кириб келган пиротехника воситаларини йўқ қилиш билан боғлиқ ижро ҳаракатлар олиб борилди.
Хусусан, жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг қарорига кўра, далилий ашё сифатида олинган 1 400 қути пиротехника воситаларини тегишли тартибда йўқ қилиш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча йўқ қилиш тадбири ўтказилди. Олинган пиротехника воситалари Ишчи гуруҳ томонидан кўздан кечирилиб, туман худудида жойлашган марказий чиқиндихонда белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Умуман олганда, Бюронинг туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг ўтган даврида 15 та йўқ қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида умумий қиймати 51,2 млн. сўмлик тамаки, алкоголь, дори, пиротехника воситалари йўқ қилинган.
Олимжон ХУДОЙНАЗАРОВ,
МИБ Мингбулоқ туман бўлими давлат ижрочиси
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти