Қисқа сатрларда

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

19 April, 2025, 10:47

Жамият

ПОПЛИК ОТА УЧ НАФАР ФАРЗАНДИ АЛИМЕНТИ УЧУН 220 МЛН. СЎМЛИК УЙ БЕРДИ

  • 12.Июня.2021
  • 831

Поплик фуқаро А. Самсақов турмуш ўртоғи Ш. Раҳимова билан оилавий келишмовчилик сабаб ажрашиб кетишган эди. 

Уч нафар фарзанд она қарамоғида қолади. Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг қарорига кўра фарзандлар учун алимент ундириш белгиланди. Фуқаро А. Самсақовга алиментни ўз вақтида тўлашлиги ёки вояга етгунга қадар бир йўла тўлаб бериши мумкинлиги тушунтирилди. 
Куни кеча у бюронинг туман бўлимига  уч нафар фарзанди учун 18 ёшга қадар бўлган даврга ҳисоб-китоб қилиб беришларини сўраб мурожаат этди. Давлат ижрочиси томонидан ҳисобланганда қарздорлик 220 миллион сўмни ташкил этди. Масъулиятни ҳис этган ота фарзандлари учун алимент маблағ ўрнига ҳовли туҳфа этди.

Иқболжон ҲАЙИТҚУЛОВ,
МИБ Поп тумани бўлими бошлиғи ўринбосари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь