Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

21 December, 2024, 10:29

Жамият

«Президент арчаси» болажонларга завқ улашди

  • 29.Декабря.2023
  • 505

Янги йил  байрами муносабати билан элимизга хос юксак инсонпарварлик, меҳру оқибат ифодаси сифатида ҳудудларда анънавий равишда топшириб келинаётган Президент совғалари наманганлик болажонларга бир олам шодлик улашмоқда. Вилоят мусиқали драма театрида кўтаринки руҳда ўтказилган «Президент арчаси» байрам тантанаси болажонлар учун унутилмас онларни туҳфа этди.

Байрам тадбирига оилавий болалар уйлари, ота-она қаровисиз қолган чин етим болалар, Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандлари, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг дилбандлари таклиф этилди.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов болажонларни Янги йил байрами билан муборакбод этиб, эзгу тилакларини билдирди. Давлат ва жамоатчилик вакиллари иштирокида 3-15 ёшли 300 нафар ўғил-қизнинг ҳар бирига Ўзбекистон Президентининг совғалари топширилди. Шунингдек, шу куннинг ўзида ихтисослаштирилган «Болалар уйи»нинг 23 нафар тарбияланувчисига ҳам «Президент совғаси» етказилди. Бундан ташқари, оилавий болалар уйларида тарбияланаётган 26 нафар ўғил-қизга замонавий планшетлар ҳадя қилинди.

– Дадам Абдурашид Умрзоқов ички ишлар органларида жонбозлик билан хизмат қилганлар. Бундан ўн йил олдин бурчларини ўтаётганларида жиноятчиларга қарши курашда қаҳрамонларча ҳалок бўлганлар. Биз Ватан учун жонини фидо қилган мард отамиз борлигидан фахрланамиз, – дейди Янгиқўрғон туманидаги 6-сонли умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчиси Абдужаббор Абдухалилов. – Давлатимиз биздек оилаларга доимо эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келаётганидан хурсандмиз. «Президент арчаси»га таклиф этишди, унда ўқув қуроллари, соат, турфа ширинликлар ва китоблардан иборат Янги йил совғаларини олдик. Бундан дилимиз қувончга тўлди.

Вилоят театри ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган «Ўрмон эртаги» номли спектакли, ундаги қаҳрамонларнинг саргузаштлари ҳамда рақс гуруҳларининг бетакрор чиқишлари кичкинтойларга завқли онларни улашди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь