Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 07:30

Жамият

Савол-жавоб

  • 04.Апреля.2022
  • 693

Саволларга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Косонсой тумани бўлими бошлиғи Насибахон ҒАЙБУЛЛАЕВА жавоб беради.

– Турмуш ўртоғим вафот этган. Ўғлим 19 ёшда. Олий таълим муассасасида таҳсил олмоқда. Фарзандим учун боқувчисини йўқотганлик пенсияси бериладими?
М. Қодирова.

– Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 19-моддаси «г» бандига асосан, таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эгаликлари белгилаб қўйилган. Шунга асосан, сизга пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилганингизда боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.

– 2022 йил 5 март куни турмуш ўртоғим ёшга доир пенсия ёшига тўлди, лекин чет элда ишлаб, карантин сабабли кела олмаяпти. У киши келиб мурожаат қилганларида пенсия қайси даврдан тайинланади?
С. Иномов.

– Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни 47-моддаси «в» бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин пенсия тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланиши белгилаб ўтилган. 
Шунга кўра, турмуш ўртоғингиз COVID-19 пандемияси карантин даврида ёки карантин даври тугаганидан бир ой ичида Пенсия жамғармасига мурожаат қилса, унга ёшга доир пенсия тайинланади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь