Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 03:56

Жамият

Спорт паспортини олиш тартиби қандай?

  • 22.Августа.2023
  • 810

Президентимизнинг 2021 йил 24 июлдаги  «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, «Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти» тасдиқланди.

Ушбу давлат хизматидан фойдалиш учун ариза берувчи давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиши ёки электрон тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат йўллаши мумкин.

16 ёшга тўлмаган спортчилар учун уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади.

Маълумотнома-анкетага 16 ёшга тўлмаган шахснинг электрон шаклда 3х4 ўлчамли оқ фондаги фотосурати ҳамда қонуний вакилнинг шахсий идентификация рақами (ЖШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ариза берувчи томонидан тизимга юкланган фотосуратнинг сифати ва ҳаққонийлигига ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.

Маълумотнома-анкетага ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар киритилиб, унга илова қилинадиган ҳужжат расмийлаштирилганидан сўнг ариза берувчи уни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1/6 (олтидан бир) қисми миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза ЯИДХП орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этганда тўланадиган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида белгиланган йиғим миқдорининг 50 фоизи ундирилади.

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали юборилган маълумотнома-анкетада кўрсатилган маълумотларни ваколатли орган Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан бир кунлик муддатда кўриб чиқилиши ва  беш кунлик муддатда почта хизмати орқали тайёр бўлган спорт паспорти спорт ташкилотига етказиб берилиши белгиланди.

Дилноза ЗОКИРОВА,
Давлатобод тумани Давлат хизматлари маркази шўъба мудири. 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь