Қисқа сатрларда

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

Ахсикент – Марказий Осиё тарихи тамаддуни

Хусусий ажримлар низоларнинг олдини олади

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев вилоятдаги сайловга тайёргарлик ишлари билан танишди

05 October, 2024, 05:32

Жамият

Суд фахрийсининг муносиб фаолияти эътироф этилди

  • 10.Июня.2024
  • 406

Кўп йиллар суд-ҳуқуқ соҳасида фаолият олиб борган суд ва адлия фахрийси Элёр Инаятов табаррук 70 ёшни қарши олди. 

Шу муносабат билан Наманган шаҳрида тантанали тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, вилоят суди раиси Алишер Усмонов, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. 

Тадбирда сўз олганлар устознинг босиб ўтган умр йўли, прокуратура, суд, адлия идораларидаги фаолияти ҳақида гапириб, одамийлик, камтарлик ва олижаноблик фазилатларига тўхталдилар. Умрини қонун, адолат ва ҳақиқат устуворлигини таъминлашга бағишлаган инсон сифатида эътироф этдилар. 

Элёр Инаятов меҳнат фаолиятини 1976 йилда Тўрақўрғон тумани прокуратурасида иш ўрганувчи вазифасида бошлаб, юристлик соҳасига кириб келди. 1978-1984 йилларда вилоят прокурори ёрдамчиси, 1984-1994 йилларда вилоят суди судьяси, 1994-1995 йилларда Поп тумани суди раиси лавозимларида фаолият олиб бориб, ўз ҳаётини инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш, адолат ва ҳақиқат устуворлигини таъминлашдек ғоят масъулиятли, шу билан бирга, шарафли касбга бахшида қилди. Прокуратура, суд идораларидаги кўп йиллик самарали фаолияти, катта тажрибаси эътиборга олиниб, 1995 йилда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди ва бу масъулиятли вазифани кўп йиллар сидқидилдан бажарди.

Тадбирда юбилярга самимий тилаклар билдирилиб, эзгу ниятлар бир пиёла чой устида давом этди.

Баҳодир МЎМИНОВ, 
вилоят суди ахборот хизмати раҳбари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь