Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

21 December, 2024, 06:27

Жамият

Судлар фаолияти такомиллашмоқда

  • 19.Января.2024
  • 431

Асосий қонунимиз жиноят учун ҳукм қилинган ҳар ким қонунда белгиланган тартибда ҳукмнинг юқори турувчи суд томонидан қайта кўриб чиқилиши ҳуқуқига эга эканлиги, ҳар ким Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли эканлиги тўғрисидаги нормалар билан тўлдирилди.

 Амалда бўлган барча процессуал кодексларга суд қарорларини қайта кўриш инстутининг такомиллаштирилиши муносабати билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ 889-сонли Қонуни қабул қилинди.

Қонун билан туманлараро маъмурий судларида биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда аппеляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан аппеляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судлдарда тафтиш тартибида, вилоят судлари ва уларгра тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатида тафтиш тартибида қайта кўрилишини, Олий суднинг судлов ҳайъати томнидан кўрилган ишлар Олий судниг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шунингдек, ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларни маъмурий судлар томонидан кўришда прокурор иштироки таъминланиши шартлиги белгиланди.

Процессуал қонунга киритилган ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар имкониятларидан самарали фойдаланиш, шикоятда келтирилган важларни ҳар томонлама ва тўлиқ текшириш, ишни биринчи инстанция судига янгидан кўришга юбормасдан иш бўйича якуний қарор қабул қилиш имконини беради.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, процессуал қонунчиликдаги ушбу ислоҳотлар “Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили доирасида аҳолини одил судловдан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириб, инсоннинг қадр-қиммати устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

О. ЗИЁВИДДИНОВ,

Наманган туманлараро маъмурий суди раиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь