Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 07:08

Жамият

Тадбиркорнинг кредит олишдаги ҳийласи ўтмади

  • 02.Апреля.2023
  • 562

Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими томонидан олиб борилаётган кунлик тадбирлар давомида жиноят натижасида етказилган зарарларни ундириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, куни кеча амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатларидан сўнг қарийб 2,3 млрд. сўм ундириб берилди.

Аниқланишича, Наманган туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “K.A.A” МЧЖ дан ундирувчи “Агробанк” АТБ фойдасига 2.278.000.000 сўм кредит қарзини ундириш кўрсатиб ўтилган. Ундирувни эса гаровдаги қўшимча қарздор “К.Р” жамиятига тегишли Давлатобод тумани, “Порлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги мажмуа бино-иншоотларига қаратиш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Давлатобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Айнан ижро ҳаракатлари жараёнида қизиқ ҳолат содир бўлган. Яъни, мазкур жамиятдан “Ҳамкорбанк” АТБ фойдасига 376.450.374 сўм кредит қарздорликни ундириш ва ундирув яна юқоридаги манзилдаги бино-иншоотга қаратилган.

Мазкур икки ҳужжат синчковлик билан ўрганилганда, жамият раҳбарлари гаровга қўйилган бино-иншоот бўйича давлат нотариал идораси номига таъқиқдан ечиш учун қалбаки ҳужжатлар расмийлаштиришган. Аниқланган ҳолат юзасидан Бюронинг Давлатобод туман бўлими томонидан қарздор жамият раҳбарларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди, 228-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида бино-иншоотлар “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали реализация қилинди ва жиноят натижасида АТБ “Агробанк” ва “Ҳамкорбанк”га нисбатан етказилган зарарлар тўлиқ қопланиб, ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланиши таъминланган.

Жамшид Жўрабоев,

МИБ Давлатобод туман бўлими давлат ижрочиси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь