Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 07:08

Жамият

Талабалар диққатига: фирибгарларга алданиб қолманг!

  • 09.Апреля.2022
  • 659

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган самарали фаолият олиб борилди. Лекин фуқароларни алдаб, ишончини қозониб чўнтагини қаппайтиришга ҳаракат қилаётган шахслар ҳамон учраб турибди. 
Хориждаги олий таълим муассасаларида таълим олаётганларга ўқишини Ўзбекистондаги ОТМларга кўчириб беришни ваъда қилиб, моддий манфаат орттиришга ҳаракат қилаётганларни ҳам шундайлар сирасига киритиш мумкин. Маълумки, Президентимизнинг 2021 йил 22 июндаги «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорида 2021 йил 15 июлдан бошлаб талабалар ўқишини кўчиришнинг қуйидаги тартиби жорий қилинган. Унга мувофиқ, талабалар хориждаги ОТМлардан Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришлари мумкин.
Талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларида касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича эса тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли ОТМ томонидан, тест синовлари Давлат тест маркази томонидан) ўтказилади. Ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
2021/2022 ўқув йилида хорижий олий таълим ташкилотларидан мамлакатимиздаги ОТМларга ўқишини кўчириш учун вилоятимиздан 9813 нафар талабгор онлайн рўйхатдан ўтди. Тест жараёнида холислик ва шаффофликни таъминлаш учун видеокузатув камералари орқали доимий назорат ўрнатилди, шахсни идентификациялаш воситалари ёрдамида талабгорлар объектларга киритилди, онлайн режимда test2021.uz сайти ҳамда test2021 мобиль иловаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Шулар орқали ташқи аралашувлар олди олинди.
Шундай экан, алдовларга учманг, қонунчилигимизда пора берганга ҳам пора олганга ҳам жазо муқаррардир.

Бунёдбек АБДУЛҲАФИЗОВ,
Давлат тест маркази Наманган вилояти бўлими бошлиғи.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь