ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35109
22 December, 2024, 08:15
Маълумки, бугунги кунда электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, ундан тежаб-тергаб, қонуний фойдаланиш қатъий белгиланган. Бироқ, айрим ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан бу тамойил унитилиши натижасида қарздорлик ёки ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари учраб турибди. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари асосида электр энергияси ва табиий газ корхоналари фойдасига қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида тизимли чоралар кўрилмоқда.
Таҳлилларга кўра, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлар иш юритувига жорий йилнинг ўтган даврида жами 18,5 млрд. сўмлик 458 та энергия ресурслари бўйича қарздорликка оид ижро ҳужжатлари келиб тушган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 404 та ижро ҳужжати тамомланиб, салкам 14,1 млрд. сўм қарздорлик ундирилди.
Бундан ташқари, табиий газ ва электр энергиядан фойдаланиб, қарздорликни бартараф этмаганларга нисбатан таъсир чоралари кўрилиб, ҳисоб рақамларига инкассо ёҳуд уларга тегишли мол-мулкларни хатлаш чоралари кўрилмоқда.
Масалан, бошқарма иш юритувидаги Наманган туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан “Қишлоқичимликсувтаъминот” МЧЖ дан “Наманган ҳудудий электр корхонаси” акционерлик жамияти фойдасига фойданилган электр энергияси учун бўлган 709 млн. сўмлик қарздорликни ундириш белгиланган. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 190 млн. сўм қарздорлик ундириб берилиши таъминланган. Қолган қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти