ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35119
23 December, 2024, 08:52
Вилоят ИИБ хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторлари томонидан доимий равишда темирйўл ҳудудида жойлашган маҳаллалар, ўқув муассасалари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида профилактик суҳбатлар олиб борилади. Шунингдек, белгиланган ҳудудларда «Диққат, темирйўл!» тадбири ўтказилади.
Аммо тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилса-да, кўнгилни хира қиладиган ҳодисалар учраб тураётгани ташвишланарли. Йўл қатнов қисмида вояга етмаган ёшларнинг қулоқчиндан фойдаланиши, пиёдалар, ҳайдовчиларнинг йўл қоидаларига риоя қилмасликлари оқибатида турли бахтсиз ҳодисалар келиб чиқмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 6 март куни соат 22:35 ларда Чортоқ-Наманган темир-йўл бекатлари оралиғининг қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида 1989 йилда туғилган Ж.Маҳмудов «Дамас» автомашинасида тўхташ белгисига амал қилмай ҳаракатлангани учун автотранспорт ҳодисаси келиб чиққан.
Темирйўл изига яқин турган чортоқлик М. Қодировани поезд туртиб юборган. М. Қодирова Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасига юборилган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Наманган-Чортоқ бекатлари оралиғида 2009 йилда туғилган М.Орипов варрак учириб ўйнаётган вақтида электр симига илиниб қолган варракни олишга уринганида юқори кучланишли электр токи урган ва бола тан жароҳати олган. Бундай нохуш мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Юқоридаги каби кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш учун тушунтириш ва тарғибот ишларини янада кучайтиришимиз керак. Шунингдек, аҳоли ҳам бу тадбирлардан ўзига тегишли хулосалар олиб, масъулиятли, ҳушёр, огоҳ бўлиши лозим.
Олимжон НОСИРОВ,
вилоят ИИБ транспортда ХТБ вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси гуруҳи катта инспектори.
Шоҳруҳ НУРМАТОВ,
Фарғона транспорт прокурори ёрдамчиси.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти