Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

07 June, 2025, 06:18

Жамият

Тинчлик посбонларига байрам туҳфаси

  • 24.Октября.2022
  • 1457

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармасининг Наманган шаҳрида жойлашган госпитали капитал таъмирланиб, 25 октябрь – ички ишлар органлари ходимлари куни арафасида фойдаланишга топширилди. 

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Республика ИИВ тиббиёт бошқармаси бошлиғи, подполковник Шуҳрат Нишоновлар мамлакатимизда ички ишлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, тинчлик-осойишталик посбонларининг ижтимоий ҳимояси борасидаги тизимли ишларга эътиборни қаратдилар. 4 млрд. 700 млн. сўмга яқин маблағ йўналтирилган госпитал биноси 160  ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда даволаниш учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

«Намқурилиш инвест» МЧЖ раҳбари Толибжон Муҳиддинов вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси, қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Рамзий лента қирқилгач, меҳмонлар госпиталда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. 

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь