Қисқа сатрларда

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

Помидор кўчати парвариши

Сабзавотчиликда алмашлаб экиш

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

14 June, 2025, 04:35

Жамият

Туман ҳокимининг ер ажратиш қароридаги хатоликларни тўғрилаш мумкинми?

  • 13.Июня.2025
  • 27

Кўп ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимларининг ҳамда давлат мустақиллигидан олдин қабул қилинган қишлоқ (шаҳар) советларининг фуқаролар томонидан қурилган якка тартибдаги турар-жойларининг ер участкалари ва уларда жойлашган бино-иншоотларига нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги қарорларида фуқароларнинг шахсига доир маълумотлари, яъни фамилия, исм ва отасининг исми ҳамда фуқаронинг яшаш манзили имло хатоликлари билан қайд этилган.

Бундай ҳолларда фуқаролар томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимлари, Давлат хизматлари марказларига келган ҳолда кадастр ҳужжатларини шакллантириш учун берилган аризалар фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тегишли қарорлардаги шахсга доир маълумотлар ёки фуқаронинг яшаш манзили номувофиқ бўлганлиги сабабли кадастр органлари томонидан рад қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонуни 56-моддасида “Маъмурий орган манфаатдор шахснинг илтимосномасига кўра маъмурий ҳужжатнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда уни тушунтириб бериши, шунингдек ёзувдаги йўл қўйилган хатоларни ва янглишишларни маъмурий ҳужжатнинг моҳиятига дахл қилмаган ҳолда, ўз ташаббусига ёки манфаатдор шахснинг илтимосномасига кўра тузатиши шарт”, - деб белгиланган.

Шу сабабдан туман (шаҳар) ҳокимининг фуқаролар томонидан қурилган якка тартибдаги турар-жойларининг ер участкалари ва уларда жойлашган бино-иншоотларига нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги қарорига маъмурий ҳужжатнинг моҳиятига дахл қилмаган ҳолда ўзгартириш киритиш ва фуқароларнинг шахсига доир маълумотлари, яъни фамилия, исм ва отасининг исми ҳамда фуқаронинг яшаш манзили бўйича хатоликларни тўғрилаш лозим бўлади.

Бунинг учун эса тегишли ҳудуддаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига ёки бевосита ҳокимликларга мурожаат қилиш лозим.

Баҳодиржон КИМСАНОВ,

Норин туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь